“ЎРГАН-ЎРГАТ” тамойили АМАЛДА!

Тошкент шаҳар Олмазор тумани 106-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мактабгача таълим бўлимида “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди.

Тадбирга заиф эшитувчи болаларнинг нутқидаги ўзгаришларни, олган билим, кўникмаларини кузатиш, мактаб-интернат педагогларининг иш тажрибаларини ўрганишга қаратилди.

Машғулотлар сурдопедагог ва тарбиячилар томонидан ўтказилиб унда интерфаол усуллардан, дидактик ўйинлардан фойдаланилди. Таъкидлаш лозимки, бундай машғулотлар мактабгача тарбия ёшидаги заиф эшитувчи болаларга таълим-тарбия беришда уларнинг эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва талаффузга ўргатиш, луғат бойлигини оширишда катта ўрин эгаллайди. Бундай услубда ўтказилган очиқ машғулотлар педаголарни ўз устида ишлашга, изланишга ундайди.

Раъно МИРФАЯЗОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: