Соғлом фарзанд – энг катта бахт

Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Соғлом она – соғлом бола” тамойили оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш ва камолга етказиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришда ўз самараларини бераётир.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва хорижий мамлакатлардаги етакчи клиникалар билан ҳамкорликда бу йўналишда кўплаб тиббий-ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу жараёнда бемор ва ногирон болаларни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Юрагида туғма нуқсон билан хасталанган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирлар бунга мисол. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бу йўналишда болаларга жаҳон тиббиётининг илғор услублари бўйича тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш, болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида фонд Ҳиндистондаги “Артемис” кардиожарроҳлик маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу ҳамкорлик доирасида 2015 йилнинг ноябрь ойида мазкур клиниканинг етакчи мутахассислари юртимизда бўлиб, қирқдан зиёд бемор болани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Улардан беш нафари Ҳиндистонда даволаниб қайтди.

Н. НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Бахт сири нимада?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: