Тиббиёт ва фармацевтика истиқболи

Маълумки, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, уарни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбир ҳам аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари базаси мустаҳкамланди. Турли ихтисослаштирилган марказлар ҳамда шошилинч тиббий хизмат тизими ташкил этилди. Шунингдек, тиббиётнинг муҳим бўғини ҳисобланмиш фармацевтика соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар салмоқлидир. Айниқса, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жараёнида “Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг фаолияти эътиборга лойиқ.

Йиғилишда “Дори-дармон” акциядорлик компанияси раиси Абдуғани Комилов бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўз юритар экан, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш компаниянинг асосий мақсади эканлигини алоҳида таъкилаб ўтди. Унинг берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда компания таркибида саккизта акциядорлик жамияти ва ўнта шўъба корхона мутахассислари шу мақсад йўлида фаол иш олиб бормоқда. Кейинги йилларда дори-дармон етказиб бериш ва сақлаш шароитини янада яхшилаш мақсадида жойларда замонавий дорихоналар, омборхоналар, логистика марказлари барпо этилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрида майдони 6,5 минг квадрат метрлик, халқаро стандартларга тўла мос келадиган фармацевтика омбори, Гулистон шаҳрида логистик марказ қуриб битказилди.

Тадбирда компания тизимида фаолият юритаётган дорихоналарнинг етмиш фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларда очилгани алоҳида эътироф этиб ўтилди. Аҳолини сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2010 йилдан бошлаб минтақаларда махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изотермик автофургонларда 14 та кўчма дорихона ташкил этилди. Улар томонидан 2013 йилда қиймати бир миллиард 550 миллион сўмдан кўпроқ, жорий йилнинг биринчи чорагида эса қарийб 412 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари савдоси амалга оширилди.

Анжуманда компания фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар хусусида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  ОНА САЙЁРА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: