ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Юртдошларимизнинг ана шу фазилатлари жорий йилнинг “Обод турмуш йили”деб номланишида яна бир карра намоён бўлди.

Эътиборлиси, ободликка қаратилган ҳаракатлар ўзбек халқининг тўю-тантаналари, марака ва турли байрамлари сабабли ҳамда бунёдкорлик ишларида янада яққол кўзга ташланмоқда. Фақат ўзимизгагина хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, хал­қимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади.

Куни кеча пойтахтимиздаги 110-мактабда Наврўз байрами олдидан ҳашар ташкил қилиниб, унда ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этишди. “Яхшидан боғ қолади” шиори остида уюштирилган мазкур тадбирда ўқувчилар томонидан 220 туп арча ҳамда 450 туп мевали дарахтлар экилиб, мактаб ҳудуди ободонлаштирилди.

Икки кун давом этган ҳашарда 1500 нафардан зиёд 5-ва 9-синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар фаол иштирок этди. Айниқса, 8-, 9-синф ўқувчилари ташаббуси билан мактаб ҳовлисида гулзор барпо этилгани, барчага бирдек хурсандчилик улашди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-11)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: