“КАМОЛОТ” УЙЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ёш оилаларга мўлжалланган “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ёшлар сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.

Қарорга мувофиқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўп қаватли “Камолот” уйлари қуриш ва ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз бериш белгиланган. Бу вазифаларнинг тизимли амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

Замонавий шаҳарсозлик ва бинокорлик талабларига мос, табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатда бунёд этилган ҳар бири 32 хонадондан иборат 2 замонавий кўп қаватли уй қурилишида юртимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилгани ҳамда маиший электр техника воситалари билан жиҳозлангани эътиборга лойиқ.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Мирали – халқаро турнир ғолиби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: