ШИФОКОРЛАР ЖАМОАСИ МУНДИАЛДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Футзал бўйича шифокорлар ўртасида ўтказилган Тошкент шаҳар биринчилигида бу йил Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази шифокорларидан иборат жамоа ғолиб бўлди.

Ушбу жамоа бунга қадар уч марта “Nobel Cup” совринини ҳам қўлга киритган эди. Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси айни вақтда ёзда Каталониянинг Барселона шаҳрида бўладиган шифокорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, халқаро мусобақалар ҳамюртларимиз учун янгилик эмас. Шифокорларимиз Россияда ўтказилган халқаро мусобақада Россия, Беларусь ва Украина терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритган эди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Шаҳрам – дунёнинг энг яхши боксчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: