Қатралар (2015-50)

ОРЗУ

Унинг ўзига етиб бўлсаям охирига етиб бўлмайди. Шундоққина биттасига етсангиз, бошқаси пайдо бўлаверади. Сўнг… яна бошқаси… Хуллас, охири кўринмайди. У истак бўлиб, инсонни олдинга ундаб туради. Унга интилиб, талпиниб, умрнинг сўнгги бекатига етиб келганини сезмай қолади киши.

Қизиқ, инсоннинг ҳаёти тугаса ҳам истаги – орзуси тугамайди, ҳатто васиятига ҳам сингиб кетади у.

ЎХШАШЛИК

Осмоннинг юзини қоплаган қора булутни фақат ёмғир ёки жалагина парчалаб ташлайди ва самонинг юзи ёришиб, ерга нур инади.

Инсон худди осмонга ўхшайди. Ё сўз билан, ё кўз ёш билан ичидагини тўкиб ташламаса, юрагидаги зулматни қуволмайди…

ОЙНА

Одамни билмоқлик учун чиройли сўзи ва чиройли суврати мезон эмас, алдамчи. Кўнглини эса кўриб бўлмайди. Бироқ, баъзан кичик бир амали ҳам унинг сийратига ойна бўлади.

Қилган амали – бу одамнинг ойнаси.

Лола ЎРОҚОВА

Яна ўқинг:  Ўзбек боласи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: