Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон

Буюклар авлоди бўлмоқ яхшида,

Улуғбек юлдузи само нақшида.

Ватан яшар ҳар бир сиймо шахсида,

Бир жон экан, Сенга минг жон бахшида,

Фидойинг бўлгаймиз, Ўзбекистоним.

Бухорий, Термизий, Аҳмад хикмати,

Йўлчи юлдуз бўлди Ислом ибрати.

Юксак маънавият – Ватан қудрати.

Имонли қалбларда сўнмас қимматинг,

Фидойинг бўлгаймиз, Ўзбекистоним.

Остонада кўринганда савлатинг,

Дунёларга довруғ солди шавкатинг.

Ҳар бир элу элат билар шавқатинг.

Юксалмоққа келди сенинг навбатинг,

Фидойинг бўлгаймиз, Ўзбекистоним.

Шонли тарихимиз – ривоят эмас,

Тарих-ла мақтанмоқ – кифоят эмас.

Ватанни севмаслик – ҳидоят эмас,

Лоқайдлик виждонга ҳимоят эмас.

Фидойинг бўлгаймиз, Ўзбекистоним!

Тўлқин АМОНОВ,

Деҳқонобод туманидаги

76-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Яшил майдон маликаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: