ПОЛВОНЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ (2015-50)
Латвиянинг Даугавпилс шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Спорт устаси Павел Крупенин хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари ҳам иштирок этишди.
Саралаш баҳсларида Литва, Швеция ва Беларусь терма жамоаларидан устун келган ҳамюртларимиз мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида Россия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, бош мукофотни қўлга киритишди.
Ғолиб бўлган терма жамоамиз таркибидан Жавоҳир Мираҳмедов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг), Мирзобек Раҳматов (66 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Жалгас Бердимуратов (84 кг), Эрматбек Шерматов (96 кг) ва Далер Раҳматов (120 кг)лар жой олишган эди.
Т.ОРТИҚОВА