БИСКВИТЛИ ПЕЧЕНЬЕ
Зарур маҳсулотлар: 4 стакан майдаланган ёнғоқ, 10 ош қошиқда сарёғ, 2 стакан қанд упаси, 1 дона тухум сариғи, 2 стакан ун, таъбга кўра ванилин, туз ва истеъмол содаси керак бўлади.
Тайёрланиши: газ патниси устига фольга қоғози қўйиб, кейин унга чақилган ёнғоқни солиб, 175 даражали ҳароратда 5-6 дақиқа қиздириб оламиз. Уй ҳароратида эриган сарёғга шакар, ванилин ва озгина туз солиб, миксер ёрдамида аралаштирамиз. Ушбу аралашмага ун аста-секинлик билан солиб борилади. Тайёр масаллиққа қиздирилган ёнғоқ майдалаб солинади. Ярим тайёр масаллиқни фольга қоғози устига 4 см. қалинликда ёйиб, кейин уни 1 соат музлатгичга қўямиз. Фольга қоғозига жигарранг шакар сепиб, хамирни бир текисда ёйиб чиқиб, сўнгра уни рулет шаклида ўраймиз. Кейин рулетга тухум сариғини суртамиз. Ва уни 2 см. қалинликда кесиб, газ патнисига фольга қоғозини солиб, рулетларни териб чиқамиз. Печеньеларни қизиган газ печида 160 ҳароратда 15 дақиқада пишириб оламиз.
БЕГОЙИМ тайёрлади