Творогли-ёрмали пишириқ

Зарур масаллиқлар: 400 гр. творог, 3 ош қошиқ сули ёрмаси, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ сметана, 1 чой қошиқ ванилин, таъбга кўра майиз.

Тайёрланиши: идишга тухум чақилиб, ванилин солинади ва аралаштирилади. Кейин санчқи билан яхшилаб эзилган творог, сули ёрмаси, суюқ қаймоқ солиниб, яна аралаштирилади. Сўнг ушбу масаллиқ 20 дақиқа тиндирилади. Унга таъбга кўра совуқ сувда ивитилган майиз ҳам қўшиш мумкин.

Тайёр бўлган масаллиқ сариёғ билан ёғланган қолипга солинади ва 180С даража ҳароратда қиздирилган газ печида 35-40 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ бўлакларга бўлиниб, унинг устидан мураббо ёки қуюлтирилган сут қуйиб дастурхонга тортилади.

Дилфуза АЗИМОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Вегитерианлик одатга айланса...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: