Қишда этик кийишга ҳожат йўқ

Юртимизга кумуш қиш кириб келди. Совуқ кунларнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Кўпчилик устига қалин қишки кийимларини кийиб оладию, аммо, оёқни иссиқ тутиш ҳақида унчалик ҳам ўйламайди. Айниқса, кўчага чиққанда бу ҳолат билинади. Зеро, уйда бўлганингизда калишингиз ичига иссиқ патак солиб олсангиз кифоя. Оёғингизга совуқ таъсир қилмайди.

Европалик олимлар ҳам ана шу патакка ҳавас қилишган шекилли, унинг замонавий нусхасини яратишди.

“Digitsole” номли интерактив тўшамалар смартфон билан бошқарилади ва энг совуқ ҳавода ҳам бир пастда оёқларни қиздиради. Макур қурилма бир вақтнинг ўзида уч хил вазифани бажаради. У оёғингизни иситиш билан бир қаторда, сайр давомида қадамларингизни ва қанча калориядан халос бўлганингизни ҳисоблаб боради.

Ушбу “патак” иситиш тизими ва смартфон орқали бошқариш имконияти бўлган илк пойабзал тўшамаси саналади. У қулай ва иссиқ, сув ўтказмайдиган уч қаватли дигитсоле хом ашёсидан ясалган. Термоэлементга қувват товон қисмига ўрнатилган, micro USB – порт орқали қувватланадиган аккумулятордан келади. Унинг кучи 7-8 соат автоном ишлашга етади. Бу эса оддий иш куни узунлигига тенг. Фойдаланувчининг ўзи пойабзал қанчалик иссиқ бўлишини, об-ҳаво ва ўз туйғуларига қараб танлайди. Бу тўшамалар оддий кроссовка билан ҳам қишки пойабзал сотиб олиш эҳтиёжини йўққа чиқаради.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  ОГОҲЛИК – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: