КОНСТИТУЦИЯ – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – давлатнинг бош қонуни, шу давлатда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзида мужассам этувчи асосий мезон ҳисобланади. Конституциянинг қабул қилиниши мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқнинг чинакам эркин ва фаровон ҳаёт тамойилларига йўғрилган барқарор ва якдил жамият қуришдек буюк мақсадларини амалга ошириш имкониятини ҳуқуқий асослаб берди.

Конституциямиз ўтган 23 йил мобайнида инсон ҳаёти, унинг нақадар азиз экани, миллий қадриятларимиз, асори-атиқаларимизнинг асраб-авайланиши, диний бағрикенглик, давлатнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ҳаётини қамраб олувчи қонуний кафолат сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Конституцияда, айниқса, таълим соҳасига алоҳида урғу берилган. Барчамиз яхши биладиган 41-моддада бепул таълим олиш ҳуқуқи белгиланган. 42-моддада эса “Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади”, дея белгилаб қўйилиши мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг дастлабки йилларданоқ таълим ва илм-фан ривожига эътибор қаратилгани, бунинг негизида эса, шубҳасиз, ёшларнинг зиёли, юксак тафаккур ва билимга эга бўлишлари учун амалга оширилажак саъй-ҳаракатлар ётади.

Ёшларнинг мукаммал таълим олиши, уларнинг идроки маҳсули ҳисобланмиш ихтироларининг нафақат қўллаб-қувватланиши, балки унга давлат мулки сифатида ғамхўрлик қилиниши уларнинг порлоқ келажагини, юртимиз довруғини дунёга таратувчи шижоатли ўғил-қизлар бўлиб камолга етишларини таъминлайди. Дарҳақиқат, Конституциянинг ҳар бир фуқаро ҳаётида, шу билан бирга ёш авлод истиқболида беқиёс ўрни мавжудлигини ўз фаолиятим, интилишларим мисолида ҳам кўраман.

Мен ҳам Ватанимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор натижасида кўплаб кўрик-танловларда қатнашиш, фахрли ўринларни қўлга киритиш, энг асосийси ана шу беллашувлар туфайли ўз билимларимни ошириш бахтига муяссар бўлган ёшлардан бириман. Жумладан, “Истиқбол ғунчалари” кўрик-танловида фахрли 1-ўрин, Ўзбекистонда адабиётнинг кичик вакилларини намоён этувчи “Нафосат” ёш қаламкашлар кўрик-танловининг республика босқичида қатнашдим. “Энг яхши “Камолот” ЁИҲ етакчиси”, “Энг яхши китобхон” каби эътирофларга сазовор бўлдим. Шунингдек, ўқиш давомида фан олимпиадаларида фахрли 1-2 ўринлар насиб этди. Олий таълим даргоҳида ўқиш мобайнида эса мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим йўналишларини ўзида акс эттирувчи илмий мақолаларим билан қатор ёшлар анжуманларида иштирок этдим ва улар республика илмий журналларида чоп этилди. Бу ютуқларимнинг замирида, албатта, Бош Қомусимиз – Конституциядаги ҳуқуқий мезонлар, юртимизнинг тинчлиги ва давлатимизнинг ёшлар истиқболини кўзлаб шакллантирилган устувор дастурлари, ғамхўрлиги мужассам.

Яна ўқинг:  МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ҚУТЛУҒ САОДАТИ

Бизга мана шундай имкониятларни берувчи она Ватанимиз – Ўзбекистонимиз олдидаги бурчларни, Конституциявий мажбуриятларимизни бажариш ҳар биримизнинг асосий мақсадимизга айланмоғи лозим. Зеро, мамлакатимизнинг эртанги тақдири қўлимизда, у асрлар давомида оғир ва машаққатли синовлардан мардонавор ўтиб шу улуғ кунларгача етиб келди. Уни асраб-авайлаб, Ватан тараққиётига ҳисса қўшиб, озод ва обод ҳолича келажак авлодга етказиб бериш бизнинг асосий вазифамиздир.

Муҳиба ЭРГАШЕВА,

ЎзМТДП Чилонзор туман кенгаши етакчи мутахассиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: