МТМдаги овқатланиш тартибидан хабардормисиз?

Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффофлик  таъминланиб, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш ва харид тизими йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 8-мактабгача таълим муассасасида 59 нафар тарбияланувчи ва 3 нафар ходимнинг овқатдан заҳарланиши кузатилган эди. МТМ ошхоналаридаги бундайн муаммоларнинг олдини олиш юзасидан ташкилий ишлар кўрилди.

Маълумот ўрнида ота-оналар учун тегишли санитария қоидаларига асосан боғчаларда ўрнатилган қуйидаги овқатланиш режими хусусида тўхталсак:

нонушта – 8.30-9.30;

тушлик – 12.30-13.30;

тушдан кейинги чой – 16.00-16.30;

кечки овқат – 18.00-18.30.

(12 соатли боғчалар учун).

Боғчаларда мазкур овқатланиш режимига қатъий риоя қилиниши шарт.

Белгиланган вақтлардан четга чиқиш (20-30 дақиқача)га фавқулодда ҳоллардагина йўл қўйилади. Бунда бола иштаҳасининг йўқолишини олдини олиш мақсадида овқатланишлар орасидаги танаффуслар пайтида кичкинтойга егуликлар, биринчи навбатда турли ширинликлар, печенье ва ширин кулчалар бериш тақиқланади. Бундан ташқари, мева ва резаворлар, сабзавотли салатлар ҳам фақатгина овқатланиш пайтида берилиши лозим.

Таомланиш вақтида ширин шарбат ва ширин чой, сут ва кефирдан ичимлик сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Мактабгача таълим муассасаларидаги илк ёш гуруҳи (2-3 ёш) ва кичик гуруҳларнинг (3-4 ёш) ётоқхоналарида икки қаватли каравот ўрнатиш мумкин эмас.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  ДОКТОР ХАУС – ШЕРЛОК ХОЛМСДАН ИЛҲОМ ОЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: