Юракларга йўл топиб…

Бахтимизни кўрингки, биз беморларнинг юрагига тўғри шифо йўлини топиб, дардимизга малҳам бағишлаётган шифокоримиз бор. У Юнусободдаги 54-оилавий шифохона кардиологи Дилноза Темиралиева бўлади. Д.Темиралиева кўпдан бери кексалар дуосини олиб келмоқда. Беморлар доимий назоратда бўлиб, шифокор тавсияларига тўлиқ амал қилади.

Тўғри, биринчи марта қабулга келганлар бу шифокор “узоқ текширар экан-а, тез-тез жўнатмайдими, нимани гаплашади?” деб бетоқат бўлишади. Лекин шифокор охирги кардиограммалар (таққослаш учун), УТТ, қон ва бошқа таҳлил натижаларини кўрмагунча хулоса чиқаришга шошилмайди. Юрак уриши, қон босими, оёқ шишиши – ҳаммасини текширади.

Қабулга келган 64 ёшли Зокир ака Фармонов ҳикояси:

— Мен яқинда кардиология шифохонасида катта пул тўлаб ётгандим. Даволовчи шифокор кучли дори бериб қўйиб, соғлигимга ножўя таъсир кўрсатди. Узр сўраш ўрнига айбни ўзимга қўйди: гўёки мен соғлигим ҳақида нотўғри маълумот берганмишман. Шунинг учун у янглишганмиш. Касалхонадан қочиб келиб, ўзимизнинг шу поликлиникамизга чиқдим. Дилноза қизим аҳволимни синчиклаб кўриб, биринчи тезкор давони бошлади. Ҳозир анча яхшиман…

Бундай миннатдорлик сўзларини 85 ёшли Мансур ота Қодиров, 56 ёшли Андрей Ким, 53 ёшли Ильнара Мамадиева ва бошқа кўпчиликдан эшитиш мумкин.

Дилнозахоннинг устозлари – профессорлар: А. Алавий ва У. Комиловадан олган кучли билими, одамийлиги ва касбий ва ҳаётий тажрибасига минг тасанно, дейман.

Мирвосил ОДИЛОВ,

68 ёш, II гуруҳ ногирони

Яна ўқинг:  Болаларда кечувчи тутқаноқ хуружи ва эпилепсия: унинг сабаб ва оқибатлари хусусида (давоми)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: