Инсонпарварлик ташкилотига 90 йил

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти фаолиятига бу йил тўқсон йил тўлди. Миллий Матбуот марказида ана шу мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар 2011-2015 йилларда жамият томонидан 20 мингдан зиёд фуқаролар ва кам таъминланган оилаларга 1,5 млрд. сўмдан ортиқроқ миқдорда моддий ёрдам кўрсатилганини эътироф этдилар. Ташкилот ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашларига, ўзгалар қарамоғига муҳтож, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олиб, уларга зарур ёрдам кўрсатишмоқда.

Олий Мажлис Парламент комиссияси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган грант лойиҳаси бўйича 75 та ғолиб ташкилотнинг 13 таси Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ва унинг бўлинмаларидир. Жумладан, жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳрида лойиҳалар ижросини таъминлаш йўлида жамиятнинг ташкилот ва бўлинмаларига давлат томонидан 192 млн. сўм миқдорида грант маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан бугунги кунда 3,5 мингдан зиёд патронаж ҳамширалари ногирон, ёлғиз кексаларга яқиндан ёрдам бериб келишмоқда. Ташкилот Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилган 30 та ўқув қўмондонлик машғулотларида ҳам иштирок этди. Мактаб ва академик лицейларда йил давомида 832 та санитар постлар ташкил этилиб, беш мингдан зиёд ўқувчилар ва 1 минг 500 нафарга яқин ўқитувчилар дастур доирасида фавқулодда вазиятлар жараёнида амалга ошириш лозим бўлган ишлар юзасидан малака оширдилар.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  “Болалар китоби” III Республика фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: