Қўшиқларда ватан мадҳи
Андижонда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ўртасида республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 140 дан ортиқ ёш истеъдодлар анъанавий, эстрада, фольклор ҳамда академик хонандалик йўналишлари бўйича маҳоратини намойиш этди.
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан ўтказилаётган мазкур танлов ҳам ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар орқали навқирон авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур танловда ёш санъаткорлар, хор жамоалари ижросидаги Ватанни тараннум этувчи замонавий, мумтоз куй-қўшиқ, рақслар барчада катта таассурот қолдирди.
У. МАМАРАСУЛОВ,
Андижон вилояти