Санъатсевар болажонлар саҳнада

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27-29 апрель кунлари анъанавий ўтказилиб келинаётган навбатдаги “Санъат ғунчалари” республика ёш мусиқачилар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларни мусиқа ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришдир.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 150 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашди.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи зали ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси катта залида зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида 9 ёшдан 13 ёшгача иштирокчиларни қамраб олган кичик ҳамда 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган катта гуруҳлардан таркиб топган ёш истеъдод соҳиблари ўз иқтидори ва маҳоратини намоён этди.

Иштирокчилар дамли чолғу, зарбли чолғу ҳамда мис дамли чолғулар бўйича ўзаро куч синашдилар. Уларга тажрибали санъат усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Танлов сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Б.ҲАЛИМОВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: