ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда ҳамширалик иши: бу борада тўпланган тажриба ва истиқболдаги вазифалар хусусида” номли матбуот анжумани ўтказилди.

Жаҳон тиббиётининг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб, юртимизда олий маълумотли ҳамширалар тайёрлашни йўлга қўйиш соғлиқни сақлаш тизимини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунга қадар Тошкент тиббиёт академияси ва бошқа тиббиёт институтларининг “Олий ҳамширалик иши” бўлимларида анестезиология ва реанимация, хирургия, акушерлик ва менежмент йўналишлари бўйича уч минг нафардан зиёд олий маълумотли бакалавр ҳамширалар тайёрланди, шу соҳада таълим олган 80 нафарга яқин талаба эса магистрлик даражасига эришди. Улар даволаш-профилактика муассасаларида, бош, катта ва етакчи ҳамшира, тиббиёт институти ҳамда коллежларида ўқитувчи сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда юртимиз тиббиёт муассасаларида уч юз минг нафардан зиёд ҳамшира фаолият юритмоқда. Улар соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, шошилинч ва бошқа ихтисослашган муассасаларда замонавий тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиб, иш юритишмоқда.

Г.ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Keling, baho qo‘yaman

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: