Ораста қизлар билими сараланди

Халқ таълими вазирлиги томонидан Учтепа туманидаги 38-умумтаълим мактабида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов тўрт босқичда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчи-қизлари иштирок этди. Танловнинг якуний республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларидан ташриф буюрган ўқувчилар 5 та шарт бўйича беллашиб, ўзларининг бор иқтидорларини намоён қилдилар.

Якуний натижага кўра Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Паризода Рўзибоева 1-ўринни, Навоий вилояти Кармана туманидаги 15-умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилнавоз Қурбонова ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси Мафтуна Абдумўминовалар 2-3-ўринларни қўлга киритди.

Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ таълими вазирлиги

матбуот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: