БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ ТУҲФАСИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республика Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар, алоҳида эътиборга муҳтож оилалар фарзандлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

“Она Ватан тарихи” шиори остида ташкил этилаётган бу каби саёҳатлар ўғил-қизларнинг таътилни мароқли ўтказиши, улар қалби ва онгида она Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Болалар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Амир Темур мақбараси ва бошқа тарихий обидалар, шунингдек, замонавий санъат, маданият ва спорт мажмуалари, маданий-маърифий иншоотлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғлари билан танишди.

– Мамлакатимизда ҳар бир ўғил-қизга меҳр ва эътибор кўрсатиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, – дейди пойтахтимиздаги 102-сонли махсус-мактаб интернати тарбиячиси Матлуба Ҳидоятова. – Бу каби тадбирлар ўғил-қизларимизнинг тафаккурини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш, жисмоний ва маънавий баркамол бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.

Аббос ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  ТЕРМА ЖАМОАМИЗ КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: