Истеъдодли ёшлар – юрт келажаги

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Юрт келажаги” кўрик-танлови ёш авлодни юртга садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар истеъдодини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлаётир. Куни кеча Бухорода ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Беллашувларнинг қуйи босқичларидан сараланган 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 300 нафар ёш “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва журналистика” йўналишида ўзаро баҳслашди.

Турли йўналишларда ғолиб бўлган 33 нафар иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Й. АСАДОВ,

Бухоро вилояти

Яна ўқинг:  “Саломатлик поезди”: Оролбўйи аҳолисига 15 миллиард сўмлик мурувват ёрдами етказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: