ҲАМКОРЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛДА

Жисмонан бақувват, маънан етук фарзандлар тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилишига эришиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди самарали фаолият юритмоқда.

Фонднинг жорий йил 9 ой якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ҳам ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу анжуманда фонднинг ҳамкорлари ҳисобланган вазирликлар ва идораларнинг мутасадди вакиллари иштирок этиб амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот тингланди. Фонд бошқаруви раиси Светлана Инамова матбуот анжуманида сўзга чиқиб ҳисобот даврида фонд ва унинг ҳудудий филиаллари орқали 593 дона 71 млн. сўмлик ногиронлик аравачалари, 188 дона 22, 6 млн. сўмлик ортопедик маҳсулотлар, 7 дона 5, 4 млн. сўмлик махсус велосипед, 7 дона 4, 4 млн. сўмлик вело-аравачалар ўз эгаларига топширилгани хусусида айтиб ўтди. АҚШнинг “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти томонидан 2015 йилнинг шу даврига қадар 311 минг 441, 4 АҚШ долларига тенг бўлган 112 минг 500 кг. витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрваси кўринишидаги мурувват ёрдами тегишли тиббий ва ижтимоий муассасаларига тарқатилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ўз йўналиши доирасида хайрия тадбирларини амалга оширишда АҚШ нинг “Resource and Policy Exchange”, Германиянинг “Friedensdorf International”, Сингапур Республикасининг “Smile Asia” ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 21 нафар бемор бола даволаниш учун Германиянинг нуфузли клиникаларига 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилди. Корея Респуб­ликасининг Ин Ха университети госпитали малакали шифокорлари жорий йилнинг сентябрь ойида юртимизга ташриф буюриб, минг нафардан ортиқ фуқароларимизни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Шунингдек, анжуманда болажонларни спорт, соғломлаштириш, мусиқа ва санъат, рассомлик каби йўналиш­ларда иқтидорларини намоён этиш борасида 1 минг 361 маротаба маданий-маърифий ва болалар спортини ривожлантириш борасида 826 та тадбир ташкил этилгани хусусида тўхталиб ўтилди. Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ж. ҲАЙДАРОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Файзу барака аҳилликда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: