"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг октябрь ойидан декабрь ойигача мамлакатимизда "Ёшлар – чекишга қарши!" шиори остида кенг кўламли лойиҳани амалга оширади. Куни кеча "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашида бўлиб ўтган матбуот анжуманида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, унинг доирасида режалаштирилган тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Ёшлар – чекишга қарши!" лойиҳаси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, кенг аҳоли қатламини "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилишга қаратилган.
"Ёшлар – чекишга қарши!" лойиҳаси икки йўналишда амалга оширилади. Жойларда мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, маҳаллалардаги йигит-қизлар иштирокида ахборот тадбирлари ўтказилади. Уларда ҳаракат фаолларидан иборат мураббийлар ўз тенгдошларига замонавий интерфаол услублардан фойдаланган ҳолда чекишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида сўзлаб беради. Шунингдек, тадбир доирасида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўнгиллилар тармоғини шакллантириш ва лойиҳа кўламини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда.
Иккинчи йўналишда бевосита тамаки маҳсулотлари сотиладиган жойларда тарғибот ишлари амалга оширилади. Дўкон сотувчилари ва эгалари алкоголли маҳсулотлар тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш ҳақидаги қонуннинг моҳияти ва мақсади тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлади. Шу билан бирга бундай маҳсулотлар сотиладиган жойларда чекишнинг зарари ҳақидаги ахборот ва мазкур қонундан кўчирмалар, шунингдек, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонлари рақами ёзилган плакатлар осилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқлар“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?
Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқлар«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?
Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
