МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатган юртдошларимиз хотираси ҳамиша эъзозда. Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ўтказилган халқаро турнир ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Россия, Украина, Озарбойжон, Қозоғистондан 200 нафарга яқин ҳаваскор ва профессионал спортчи куч синашди.

Турнирнинг профессионал қўл жанги усталари ўртасида ўтказилган рейтинг жангларида Бобур Раҳматов озарбойжонлик Эътиқод Атакишевни, Музаффар Ражабов украиналик Руслан Нажафалиевни мағлубиятга учратди. Шунингдек, пойтахтлик Шоҳрух Рўзиев, Шамсиддин Йўлдошев, Ҳусан Баратов ва самарқандлик Маҳмуд Тўраев рақиблари устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистон чемпионлиги камари учун баҳсларда пойтахтлик спортчилар – Рустам Маъдиев Жамшид Бекматовни, Мусо Маметов Жаҳонгир Абдувоҳидовни, қашқадарёлик Бобур Қурбонов бухоролик Жамол Омоновни, пойтахтлик Жаҳонгир Мансуров навоийлик Шерали Абдураимовни енгиб, чемпион бўлди.

Ҳаваскорлар ўртасидаги беллашувларда пойтахтлик Сирожиддин Садриддинов, қашқадарёлик Алпомиш Қурбонназаров, Рамазон Темиров, Абдуазиз Анваров, фарғоналик Элмурод Йигиталиев, Ғиёсиддин Жамолиддинов ва Нодир Исроилов ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Спортга ошно ёшлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: