РАҲБАР КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Мамлакатимизда раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги ислоҳотлар ва устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги фармонига асосан мамлакатимизга содиқ, раҳбарлик салоҳиятига эга бўлган юксак маънавиятли кадрларни шакллантириш мақсадида академия фаолияти тубдан танқидий кўриб чиқилганлиги ва ушбу нуфузли муассасани такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар белгиланганлиги ҳақида сўз борди. Бундан мақсад шуки, халқимиз талабидан келиб чиққан ҳолда бошқарувни такомиллаштириш ҳисобига мамлакатни ривожлантиришдан иборат. Бунинг учун эса маънан ва жисмонан баркамол раҳбар кадрларни тарбиялаш зарурлиги қайд этилди.
Олий ўқув муассасасидаги мавжуд 16 та кафедра 8 тага қисқартирилди ҳамда бу муассасадаги барча жиҳозлар янгиланиб, жаҳон стандартларига тўла мос келтирилди.
М. ХЎЖАМУРОДОВА