Ҳозирда кашфиётлар нафақат техника, илм-фан тараққиётида қўлга киритилмоқда, балки бугунги куннинг энг етакчи соҳалардан бири саналаётган дизайн соҳаси ҳам ўз кашфиётлари билан инсониятни ҳайратда қолдирмоқда.
Дизайнерлар тиним билмай инсонлар учун қулай бўлган кийимлар яратишдан чарчамайди. Шундай дизайнерлардан бири Клер Маккардел эркаклар учун узоқ йўлга мўлжалланган, ажойиб куртка яратди.
“Venture Heat” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур куртка иситиш тизимига эга. Ихтирочи унга “Evolve” деб ном берди. Кийим нейтрал (кўзга ташланмайдиган) рангда бўлиб у пахта толаларидан тайёрланган. Кийимнинг ички қавати юмшоққина иссиқ матодан иборат. Унинг ўзига хослиги шундаки, кийимнинг ички томонида қиздирувчи ва эгилувчан пластинлар мавжуд. Бу пластинларнинг иккитаси кўкрак қафасида жойлашган бўлса, биттаси орқа томон (бел қисмида)дан ўрин олган. Мазкур пластинлар эгасининг ҳаракатларини чекламайди. У инсонни қулай ва юқори даражадаги иссиқлик билан таъминлаб, унга ноқулайлик туғдирмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
