САЛОМАТЛИК ҳафталиги давом этмоқда

Тошкент вилоятида “Соғлом бола йили” давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Юртимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур ҳафталик ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилаётир.

Мазкур ҳафталик доирасида қишлоқ врачлик пунктлари, марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар шифокорлари хонадонларда бўлишиб, ногирон ва ёши улуғ инсонларга тиббий ёрдам кўрсатаётир. Кардиолог, терапевт, невропатолог, эндокринолог каби мутахассислар вилоятнинг бошқа туман ва қишлоқларида ҳам аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/33)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: