Томдида тиббий кўрик ташкил этилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Навоий вилояти минтақавий филиали томонидан Навоий вилоятининг Нурота ҳамда Томди туманлари қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда марказий поликлиникасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” мавзусида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Хайрия тадбири давомида вилоятнинг чекка ҳудудлари – “Нурота”, “Қизилча”, “Темирқовуқ”, “Катта эж” ва “Сентоб” маҳаллаларида яшовчи 825 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. 152 нафар кам таъминланган, ногирон ва ёлғиз яшовчи аҳолига уч миллиондан ортиқ дори-дармон, оёқ кийим, санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди. Шунингдек, Томди туманининг Янгитомди ҚФЙ, Балиманов, Керизбулоқ, Керкгетау, Жанашаруа, Ая-қудуқ, Актау ОФЙ ва “Томдибулоқ” маҳаллаларида яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. 31 нафар кам таъминланган, ногирон ва ёлғиз яшовчи аҳолига дори-дармон, оёқ кийим ва санитария-гигиена воситалари инсонпарварлик ёрдами сифатида жойларга етказиб берилди.

М. ЮЛДАШЕВА,

Навоий вилояти

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: