ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ВАКЦИНА ҚЎЛЛАНИШ АРАФАСИДА

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Превенар 13-пневмококга қарши вакцинанинг амалиётга жорий этилиши пневмококк инфекциясининг олдини олишда ишончли қадам” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Рес­публикаси Соғлиқни салқаш вазирлиги санитария-эпидемиология хизматининг етакчи мутахассислари, илмий-тадқиқот институти олимлари, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида тизимли равишда амалга ошириб келинаётган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли ўртасида кўплаб юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги таъминланмоқда. 2002 йилда ЖССТ томонидан мамлакатимизга “Ўзбекистон полиомиелит касаллигидан озод ҳудуд”лиги тўғрисидаги нуфузли халқаро сертификат берилганлиги барчамиз учун қувончлидир.

Сўнгги йилларда республикада полиомиелит, қизамиқ, қизилча ва вирусли В гепатитига қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилиб келинмоқда. Мамлакатимизда профилактик эмлаш сиёсати “Фуқаролар соғлиғини ҳимоялаш тўғрисида” ва “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунлар асосида олиб борилади. Эмлаш тадбирлари давлат бюджети ҳисобидан ташкил қилинади.

Давлатимиз томонидан эмлаш дастурини молиялаштиришга алоҳида эътибор берилаяпти. 2015 йилда вакциналарни харид қилиш учун 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди. Ривожланган давлатлар тажрибасига таянган ҳолда Миллий эмлаш календари доимо такомиллаштирилиб борилмоқда.

Аҳоли орасида ўткир ичак касалликлари билан хасталанишни камайтириш мақсадида 2014 йилдан бошлаб ротавирус инфекциясига қарши эмлаш амалиётга киритилди. Вирусология ИТИ маълумотларига кўра 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида диарея хасталиклари билан касалланиш 30 фоизга камайди.

2015 йилнинг 2 ноябридан юртимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида эмлаш пунктларида болаларни 2, 3 ва 12 ойликда пневмакокк инфекциясига қарши эмлаш бошланади.

Г. ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015–44)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: