Ўзбекистонликлар айрим шифокорларнинг иш жойида бўлмаслигидан шикоят қилмоқда

Ўзбекистон аҳолиси айрим шифокорларнинг ўз вақтида иш жойида бўлмаслиги ва уларнинг таъмагирлиги юзасидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги семинар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

«Йиғилишда баъзи тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига нисбатан бефарқлиги, патронаж ва тез ёрдам хизматида хамон камчиликларга йўл қўйилаётгани, худудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаётганлиги танқид остига олинди», – дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳудудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаяпти.

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки умуман сезилмаётгани, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ноинфекцион касалликларни олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби лойиҳаларда ташкилотларнинг фаоллиги кўзга ташланмаяпти.

Бугунги кунда муаммоларни ҳал қилиш билан Қонунчилик палатаси ҳузуридаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш ишларни мувофиқлаштириш бўйича Комиссия аъзолари шуғулланмоқда.

Семинар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Яна ўқинг:  Гўзаллик ва соғлик: БУ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: