ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2012/39)

  • 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори матбуотда эълон қилинди.
  • 19 сентябрь “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинди.
  • Мамлакатимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Сейми раисининг ўринбосари Андрей Клементьев раҳбарлигидаги делегация аъзолари 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова ва Сенати Раиси И.Собиров билан учрашди.
  • Мамлакатимизга ташриф буюрган Чехия Республикаси Парламенти Сенатининг Конституциявий ва ҳуқуқий масалалар қўмитаси раиси Мирослав Антл раҳбарлигидаги делегация 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди.
  • Тошкентда Осиё гимнастика иттифоқининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда ўттиз мамлакатдан миллий федерациялар раҳбарлари вакиллари иштирок этди.
  • Кеча мамлакатимизда “InfoCom – 2012” – Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди.
Яна ўқинг:  “Саломатлик” поезди олис сафардан қайтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: