Фан ойлиги якунланди

Шайхонтоҳур туманидаги 39-умумтаълим мактабида “Октябрь – она тили ва адабиёт фанлари ойлиги” юқори савияда ўтказилди. Мазкур фан ойлигида ўқувчилар ўртасида “Энг чиройли ҳуснихат”, “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Аждодларимга муносиб авлодман” каби кўрик-танловлар ўтказилди.

“Ўзбек адабиёти билимдони” кўрик-танловида мактабнинг 8-9-синф ўқувчилари иштирок этишди. 9-синф ўқувчиси Рисолат Абнуманнопова ғолиб деб топилиб, танловнинг туман босқичида ҳам қатнашди. У туманда фахрли 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, туманда фан ўқитувчилари ўртасида бўлиб ўтган кўрик-танловда она тили ва адабиёт ўқитувчиси Манзура Раҳимова “Энг яхши анимацион дарс ишланмаси”, Нодира Рустамова “Энг яхши тарқатма материал” учун фахрли ўринларга муносиб деб топилди.

В. ПЎЛАТОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: