БАЙРАМ КЕЧАСИДА ВАТАН МАДҲИ

Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани 27-умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган сана муносабати билан “Она тилим – фахрим, ифтихорим” мавзуида мусиқали тадбир ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад она тилимизнинг сўз бойлиги, унинг қадр-қиммати ҳамда туркий тиллар орасидаги ўрни ҳақида кенгроқ тўхталиб, ёшлар онгида ўз она тилига бўлган ҳурматни янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топтиришга хизмат қилишдан иборат.

Байрам тадбирида ўқувчилар ўзлари тайёрлаган мавзуга доир қизиқарли маърузалар билан иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар республикамизда нашрдан чиққан янги адабиётлар, уларнинг салмоғи ва бадиий аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Йиғилганлар мактаб кутубхонаси видеотекасидаги фильмларни томоша қилишди. Тадбир давомида мазкур даргоҳда юртимизда чоп этилган адабиётлар кўргазмаси ташкил этилиб, ўқувчилар ўртасида дарслик ва адабиётларни юритиш танлови бўлиб ўтди. Шу каби адабий-бадиий кечаларнинг мунтазам ўтказиб борилиши ўқувчилар ўртасида ижодкорлик руҳияти қарор топишига, улар орасида янги истеъдодларнинг кашф этилишига замин бўлади.

Тадбир доирасида ўқувчилар она тилимизни улуғловчи бадиий асарлардан саҳна кўриниши намойиш этишди. Шеърларни ёддан айтиб, она тилимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлардан ижро этишди.

Абдунаби ТУРСУНОВ,

Ғаллаорол тумани 27-умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар (2015–42)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: