Журналистлар учун медиа-тур

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Яккасарой туманидаги 319-умумтаълим мактаби ва 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида медиа-тур ташкил этилди. Унда журналистлар мазкур билим масканларидаги фан тўгараклари, турли машғулотлар, спорт секциялари фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида синфдан ташқари фан тўгараклари, спорт секциялари фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир мактабда фанлар бўйича дарсдан ташқари қўшимча машғулотлар жадвали ишлаб чиқилиб, мутахассислар ўқувчиларга ўз йўналиши бўйича билим ва маҳорат сирларини ўргатаётир.

319-умумтаълим мактабида “Ажиб ҳисоб”, “Ёш рассомлар”, “Ёш тилшунослар”, “Ёш дастурчи”, “Баркамол авлод”, “Вravo English”, “Ёш шашкачилар”, “Кураш” каби 35 дан зиёд тўгарак фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур мактабдаги нутқ ўстириш, атроф-муҳит билан танишиш, мусиқий таълим бўйича ўтказилаётган машғулотлар бошланғич синф ўқувчиларининг дастлабки билимлари, онгу тафаккури, мантиқий фикрлаш қобилияти тўғри шаклланишига яқиндан кўмаклашади. Инглиз тилини ўрганишга оид дарслар болаларнинг хорижий тилларни ўрганишга доир билимини мус­таҳкамлаб борса, спорт тўгараклари болаларда қатъият, ирода, ўзига бўлган ишончнинг янада кучайишига хизмат қилади.

Медиа-тур давомида ўқувчиларни синф­дан ташқари машғулотларга кенгроқ жалб этишга оид ишларни янада кучайтириш, бу борада “оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш хусусида сўз юритилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ОНА ТИЛИ – миллат тафаккури кўзгуси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: