Буқоқни аниқлашда…

Маълумки, Буқоқ қалқонсимон безнинг бир зайлда катталашиб бориши касаллиги ҳисобланади. Буқоқда бўйин олд юзасида деформация (шакл бузилиши) содир бўлади. Гоҳо қалқонсимон без тугунлари кўзга ташланмайди ва уни фақат пайпаслагандагина пайқаш мумкин. Аксар ҳолда тугунлар соғломлаштириш ультратовушли текширув ўтказилаётганда тасодифан аниқланади.

Буқоқ катта бўлса ва тўшортида ётганда бўйин аъзолари ва тўшорти кенглигида (трахея, қизилўнгач, томирлар) босилиш аломатлари зоҳир бўлади. Бу ҳолат нафас олиш бузилиши (нафас қисиш, қаттиқ йўтал), ютишнинг қийинлиги (дисфагия), тембрда ўзгариш ва товушнинг хириллаши билан пайдо бўлади.
Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши кузатилади, бу фаолият пасайиши ёки кўтарилиши мумкин.
Агар сизда қалқонсимон безнинг катталашиши маълум бўлиб қолса (бўйин олд томони «дўппайиши» ёки «шишиши» мумкин), шифокорга мурожаат қилиш керак.

Умумий шифокор кўриги, одатдаги таҳлиллар буюрилиши ва қалқонсимон безни пайпаслаб кўришдан ташқари, қўшимча усуллардан ҳам фойдаланилади:
– қалқонсимон без гормонлари ва гипофиз даражасини аниқлаш;
– қалқонсимон безга нисбатан аутоиммун антителоларни аниқлаш;
– қалқонсимон безни ультратовуш ва радио­изатоп текшириш;
– бўйин ва тўшорти кенгликни рентгенда текшириш;
– ларингоскопия;
– ингичка игнали аспирацион биопсия (тугунли буқоқда) ва ҳоказо.

Эндемик буқоқнинг қалқонсимон без фаолияти бузилиши аломатисиз кечувчи диффузли шаклида йод дорилари самаралидир. Калқонсимон без фаолияти сусайганида, ушбу ҳолат ўрнини қоплашга етгудек миқдорда тиреоид гормонлар буюрилади. Буқоқнинг тугундор шаклларидагина қатъий кўрсаткичлар бўйича жарроҳлик амалиёти қўлланилади.
Йод тақчиллигини бартараф этиш учун йодланган ош тузи солинган овқат истеъмол қилиш ва йодга бой маҳсулотларни (денгиз карами, балиқ, гўшт, сут, тухум ва ҳоказо) кўпайтириш керак. Бундан ташқари, бўқоқнинг ривожланишига имкон берувчи «струмоген» деган маҳсулотларни чеклаш зарур. Бунга бир неча тур карам, шолғом, брюква, маккажўхори киради.

Севинч ТОШҚУЛОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотиш тизимини яратади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: