ДУНЁ ОНКОЛОГЛАРИ ЮРТИМИЗДА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Марказий Осиёда саратон касаллигига қарши кураш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Респуб­лика Онкология илмий маркази ҳамда Онкологлар уюшмаси томонидан ташкил этилган анжуманда мамлакатимиз шифокорлари, АҚШ, Япония, Австрия, Ҳиндистон, Белгия, Беларусь, Россия, Туркия, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон каби мамлакатлардан келган икки юздан зиёд олим, халқаро ташкилотлар вакиллари, ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Сўнгги йилларда онкология соҳасида кўплаб илмий изланиш­лар олиб борилмоқда ва ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, олимларимиз томонидан кўкрак бези, меъда, йўғон ичак, қовуқ саратонини жарроҳлик йўли билан даволашнинг янгича усуллари яратилди. Унинг самарасида беморлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда.

Мамлакатимиз илм-фани эришаётган ютуқларни оммалаштириш ва жаҳон тиббиётининг илғор тажрибасини соҳага кенг татбиқ этишда дунёнинг энг ривожланган тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутмоқда.

Анжуман қатнашчилари дунёда онкологик хасталиклар билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бораётганини қайд этди. Мазкур форум ушбу муаммони бартараф этиш, онкологияни илмий ва амалий жиҳатдан ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, соҳада профилактика тадбирларини кучайтириш ва скрининг хизматини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Ўзбекистон онколог­лари ютуқлари ва бу соҳадаги устувор йўналишлар, онкологик касалликлар назорати ва скрининги муаммолари, бу борада илмий асосланган дастурларни ишлаб чиқиш стратегияси, соҳада қўлланилаётган технологиялар, болалар онкологиясига оид маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов сўзга чиқди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ОНА ТИЛИ – миллат тафаккури кўзгуси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: