Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давом этаяпти

Ҳозирги кунда Сергели тумани Ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни туман ҳудудида юқори савияда ўтказиш борасида ходимларимиз ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудуди, хонадонлар ва корхона ҳамда ташкилотларда тарғибот ишларини кучайтирмоқдалар. Бунинг учун туман газ ва электр тармоқлари идоралари ходимлари билан ҳамкорликда фаолият юритмоқдамиз. Бундан ташқари кўп қаватли уйларнинг, корхона ҳамда ташкилотларнинг ҳудудларида бўлган сув қудуқларининг ҳам созлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада ходимларимиз маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўғрисида фуқаролар ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ёнғиннинг олдини олиш туфайли барчамиз ўз оила аъзоларимизнинг соғлиғини, тинчлигини ва осойишталигини сақлаган бўламиз. Чунки, ёнғин хавфсизлигига ҳамма бирдай масъулдир.

Х.Мерганов, капитан,

Н.Ҳатамов, катта лейтенант,

Сергели тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизмати смена бошлиқлари

Яна ўқинг:  БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР РАНГЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: