Қуёш энергиясида ишловчи дастлабки соат

Бир гуруҳ сан-францисколик конструкторларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида қуёш панелли, нафақат оддий соат, балки ҳақиқий “Smartwatches” яратилиш арафасида. Ушбу ихтирога “LunaR” номи берилди.

Ушбу соат экранига ўрнатилган битта қуёш панели ёрдамида қувватлантирадиган кичик литий-ионли аккумуляторда ишлайди. Дизайни оддий ва ихчам, экрани LED ёритгичга эга. У кўп амал ва функцияларни бажаради. LunaR ёрдамида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мумкин, У Apple Health ва Google Health каби номдор сервислар билан боғлана олади. Яна у соҳибининг уйқуси ва жисмоний фаоллигини назорат қилиш имкониятига эга.

Сайёрамизнинг турли бурчакларига саёҳат қилишни ёқтирувчи инсонларга хуш келадиган бу соатнинг яна бир функцияси, унинг маҳаллий вақтга автоматик тарзда ўтишидир. Энг асосийси бу буюмнинг аккумулятори ҳам табиий, ҳам сунъий ёруғликдан қувватланиши мумкин.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Картошкали тефтель

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: