САФАР: ИККИ ОДИМ

ЖЧ-2014 мусобақасининг Осиё қитъасидаги саралаш баҳслари доирасидаги Қатарга қарши расмий ҳамда ундан олдин БАА термасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрига учиб кетди.

Миржалол Қосимов шогирдлари 12 октябрь куни БАА термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу икки ўйинда жами 23 нафар футболчи терма жамоага жалб этилган. Улар орасида август ойи якунларига кўра ЎФФ сўровномаси бўйича ойнинг энг яхши футболчиси дея топилган “Шўртан” ҳужумчиси Игорь Таран, “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси Олег Зотеев, Хитойнинг “Жиангсу Сейнти” клуби ҳимоячиси Камолиддин Тожиев, Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳимоячиси Шавкат Муллажонов ҳамда БААнинг “Аш-Шабоб” клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров каби футболчилар таркибдан ўрин олган.

Дубай матбуотидан олинган маълумотларига қараганда, ушбу баҳс мезбонлар учун Австралия-2015 саралаши олдидан ажойиб тайёргарлик ва синов вазифасини ўтаб берар экан. Сабабини ўзингиз яхши биласиз, кечаги қуръага кўра, БАА терма жамоаси бизнинг гуруҳдан ўрин эгаллаган. Шундай экан, араблар мазкур учрашув орқали терма жамоамизнинг ўйин услубини ўрганиб чиқишмоқчи.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич “А” гуруҳида 3та ўйиндан сўнг 2 очко билан охирги ўринда бормоқда. Олдиндаги икки муҳим учрашувларда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Яна ўқинг:  Борлиқда бор турфа синоат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: