ЎЗ УЙИНГНИ – ЎЗИНГ АСРА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тошкент шаҳри ҳудудида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказишга юқори савияда тайёргарлик кўрилди.

Тадбир давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг кўламдаги тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган давра суҳбатларида газ, иситиш печларидан ва турли хил электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига совуққонлик билан қараш натижасида кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўйилаётганлиги айтиб ўтилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда фуқароларга ёнғинларни бартараф этишда фойдаланиладиган ёнғин ўчириш анжомларини ишлатиш тартиб-қоидалари тушинтирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида пойтахтимизда жами 1280 та ёнғин содир бўлган бўлиб, ушбу ёнғинлар натижасида фуқароларимизга қарийб 204474930 сўм миқдорида моддий зарар етган. 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. 30 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, балки барча фуқароларнинг бурчидир.

Нодира САЛМАНОВА,

23-ҲЁХҚ смена бошлиғи, капитан

Яна ўқинг:  Отасини ҳайратлантирган болакай

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: