ДЕНИС ИСТОМИН БОШ СОВРИН СОҲИБИ
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Гштаад шаҳрида ўтказилган профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР туркумидаги “Suisse Open Gstaad” анъанавий халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
Беларуслик Александр Бурий билан кортга чиққан ҳамюртимиз дастлаб польшалик Мариус Фирстенберг ва мексикалик Сантиаго Гонсалесни 6:3, 7:6, чорак финалда польшалик Томаш Беднарек ва австралиялик Рамиз Жунайдни 6:3, 6:4, ярим финалда австриялик теннисчилар – Жулиан Ноул ва Филипп Освальдни 6:4, 3:6, 10:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.
Ҳал қилувчи баҳсда Д. Истомин ва А. Бурий австриялик Оливер Марак ва покистонлик Айсам Куреший жуфтлигини 3:6, 6:2, 10:5 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланди.