Бўлажак мутахассислар устозлар тажрибасини ўрганишди

Ғаллаорол ижтимоий-иқисодиёт коллежида 693 нафар йигит-қизга 54 нафар малакали педагог касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда.

Ўтган ўқув йилида ушбу ўқув масканини 270 нафар ўқувчи томомлаб, аксарият битирувчилар ўқишларини давом эттириш учун турли олий ўқув даргоҳларига қабул қилинди. Қолган ўқувчилар ҳозирда Ғаллаорол туманидаги банкларда, шунингдек, кўплаб фермер хўжаликларида фаолият юритмоқда.

Касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқув жараёни даврида турли ташкилот, муассаса, таълим даргоҳлари ҳамда фермер хўжаликларида бўлиб, ишлаб чиқариш амалий машғулотларида қатнашади. Яқинда ўқувчилар ўқитувчи Зафар Хўжаназаров, “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолари – Нилуфар Тангирова ва Жамол Абдуллаев раҳбарлигида “Сувонқул учқуни” ва “Каттасой олтин даласи” фермер хўжаликларида бўлиб, банк иши, бухгалтерия ҳисоби тажрибаларини ўрганишди. Шунингдек, Ғаллаорол туманидаги 44-, 27-, 28–ҳамда 91-умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишдилар.

 

 

Соҳиба АЛЛАЁРОВА,

Ғаллаорол ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Поликлиника бош шифокори аҳоли олдида ҳисоб берди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: