ТЕННИСЧИЛАР МУСОБАҚАСИ

Пойтахтимизда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида “NBU Cup” халқаро турнири бошланди. Унда Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Греция, Ҳиндистон, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан иқтидорли теннисчилар иштирок этмоқда.

Турнирнинг саралаш мусобақаларида ҳамюртларимиз Ҳумоюн Абдумаликов ва Сарвар Воҳидовлар ўз рақибларидан устун келишди. Шунингдек, муваффақиятли қатнашган россиялик Андрей Ландграф ва қозоғистонлик Евгений Данилов ҳам асосий тур учрашувларида иштирок этадиган бўлди.

Қизлар ўртасидаги саралаш мусобақасида ҳамюртимиз Касия Йўлдошева ҳамда россиялик Алия Мердеева, София Соколова ва қозоғистонлик Екатерина Дмитриченко ҳам саралаш мусобақаларида ғалаба қозониб асосий тур учрашувларига йўлланма олишди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  БОЛАЛАРНИНГ ЯНА БИР ЯНГИ БОFИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: