ЭНДИ ГЎЗАЛЛИК ҚУРБОНЛИК ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ

Дизайнер Таня Хит яратган янгилик ҳар бир аёлга кундалик оёқ кийимини пошнали туфлига айлантира олиш имконини беради.

Маълумотларга кўра дизайнер ушбу лойиҳа устида 2009 йилдаёқ ишлашни бошлаган. Ўшанда у касб тақозоси билан ва ҳатто ҳомиладорлик вақтида ҳам доим пошнали туфлида юриши керак эди. У сумкасида яна битта оёқ кийим олиб юришига тўғри келарди. Шу боис бундай ноқулайликлардан халос бўлиш учун пошнаси олиб қўйиладиган туфлиларни ўйлаб топди.

Эндиликда аёллар оёқ кийимининг пошнасини зарур вақтда тақиб олиши ёки ечиб қўйишлари мумкин.

Ҳозирда 4,5 см.дан 8,5 см.гача бўлган махсус пошналар ишлаб чиқарилган.

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  Чилида дунёдаги энг йирик телескоп қурилиши бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: