Хазонрезги мавсуми инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?

Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, тана ҳарорати кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари тез-тез кузатила бошлайди.
Куз фасли ўзининг секин-аста совуқлашаётган ҳавоси билан инсонлар организмига турлича таъсир кўрсатади. Бу фаслда кундузги ҳарорат нисбатан иссиқ бўлса-да, кечаси ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши кузатилади. Бундай шароит ёзнинг иссиғидан яширинган вирус ва бактериялар уйғониши учун қулай.

– Куз инсон организмининг совуқ кунларга мослашиб борадиган фаслидир, – дейди Навоий вилояти СЭО ва ЖСХ бош­қармаси врач-эпидемиологи Гулбаҳор Раҳматиллое­ва. – Бу жараён аксарият ҳолларда инсон саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу боис, турли вирус ва бактериялар таъсирида инсонларда шамоллаш аломатлари кўпаяди. Коронавирус инфекцияси, нафас аъзоларининг яллиғланиши каби ҳолатлар билан кузги ва қишки мавсумда уйғонадиган инфекцияларнинг ўхшаш аломатлари бўлгани учун аҳоли орасида турли хавотирлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда хавотирларнинг ўринли ва ўринли эмаслигини шифокорлар аниқлаштиради, албатта. Шунинг учун ўзида шамоллаш аломатларини сезган киши оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. У инсон организмида кечаётган жараённи ўрганиб, аломатлар коронавирус ёки бошқа жиддийроқ хасталикка хос ёхуд хос эмаслигини аниқлайди ҳамда аниқ даволаш тартибини тавсия қилади.

Бунда, албатта: тана ҳарорати, кўз ёшланиши, бурун оқиши, йўтал ва унинг хусусияти, кузатилиши мумкин бўлган қўшимча белгилар – вирус ёки бактерия чақирган шамоллаш аломати эканини аниқлаш талаб этилади.
Коронавирус инфекциясида бошқа вируслар келтириб чиқарган шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилар кузатилса-да, буни тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун бурун-ҳалқум йўлидан ПЗР – тест намунаси олиниши керак.
Шифокорга мурожаат қилгунга қадар куз-қиш фаслларида учрайдиган шамоллашларни даволаш, тана ҳароратини тушириш ва бошқа белгиларни бартараф этиш учун: ниқоб тақиб юриш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш, кунига 2-3 литр иссиқроқ суюқликларни ичиш талаб этилади. Кунига 1000-3000 қадамгача юриш, нафас машқларини бажариш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирда тарқалаётган шамоллашлар, асосан, куз-қиш фаслларида учрайдиган инфекциялар сабабли бўлгани боис, уларни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш мумкин эмас. Улар инсон организмида ҳар хил асоратлар келтириб чиқариши билан бирга, иммун тизимининг ишлашини тўхтатади ва касалликнинг узоқ муддат чўзилиши ёки қайталанишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси ва кузги шамоллашлардан ҳимояланишнинг энг қулай усули – карантин қоидаларига риоя қилишдир!

Манба: sanepidxizmat

Яна ўқинг:  Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: