Хорижлик шифокорлар юртимизда

Мамлакатимизда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган соғломлаштириш лойиҳалари ва дастурлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мунтазам тарзда ташкил қилинаётган саломатлик ҳафталиклари доирасидаги тиббий кўриклар соғлом ва баркамол авлоднинг туғилиши ва вояга етишига замин бўлмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда турли хайрия тадбирлари, тиббий-ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, туғма юрак нуқсони, терининг куйишдан кейинги асоратлари, қўл-оёқлар туғма нуқсонлари ҳамда юз-жағ соҳасидаги ва бошқа касалликлар билан оғриган ижтимоий ҳимояга муҳтож бемор болаларни соғломлаштиришга малакали шифокорлар жалб этилмоқда.

Кеча Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида мана шундай эзгу хайрия тадбири бўлиб ўтди. Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ёшлар ташкилоти ва Ча университети қошидаги Бундан Ча госпитали малакали шифокорлари туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Таъкидлаш жоизки, фонднинг мазкур ташкилот билан 2010-2014 йиллардаги ҳамкорлиги давомида Бундан Ча госпиталида хайрия йўли билан жами 27 нафар ўзбекистонлик болалар жарроҳлик амалиёти ёрдамида соғломлаштирилди.

Н.НОРБОБОЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Яна ўқинг:  НОРОЗИЛИКНИ ЯШИРИШ СОҒЛИҚ УЧУН ХАТАРЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: