Ҳурматли юртдошлар! Муҳтарам пойтахтимиз меҳмонлари!

Ёш авлодни миллий мустақиллик ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қўмагида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” республика фестивали ўтказилмоқда.

Фестивалнинг бош тадбири жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Тошент шаҳридаги Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида сайл тарзида ўтказилади.

19 сентябрь куни эса “Туркистон” санъат саройида фестиваль якунига бағишланган “Китоб – маънавият сарчашмаси” шиори остида театрлаштирилган шоу-дастур намойиш этилади.

Фестивалда республиканинг етакчи нашриётлари томонидан нашр этилган болалар китоблари, жумладан, мумтоз адабиёт намуналари, энг сара бадиий асарлар, маънавий-маърифий, энциклопедик адабиётларнинг тақдимот маросимлари, чегирмали китоб савдоси, шунингдек, болалар адиб ва шоирлари, ноширлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.

Барча китобсеварларни республика “Болалар китоби” фестивалига таклиф этамиз!

Фестиваль тадбирларига кириш бепул!

Яна ўқинг:  ТИНЧЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: