Ўзбекистон 2022 йилга келиб туристик хизматлар экспортини 2,722 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон Республикаси 2022 йилга келиб туристик хизматлар экспортини 2,722 млрд. долларга етказишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда UzDaily. Бу 2017-2021 йилларга мўлжалланган Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган.

Концепция лойиҳасига кўра, 2016 йилдаги туризм хизматлари экспорти ҳажми 1,336 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон 2021 йил якунларига кўра туристик хизматлар экспорти ҳажмини 2,722 млрд. долларга етказмоқчи.

Концепция лойиҳасига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонга 1,979 млн. хорижий сайёҳлар ташриф буюришган. 2021 йилга келиб мазкур рақам 2,525 млн. нафар хорижликларни ташкил этади.

Ҳужжатда айтилишича, 2016 йилда меҳмонхоналар сони 622 дона эди ва мазкур рақам 2021 йилда 1036 тани ташкил этади. Туроператорлар сони ҳам 418 тадан 565 тагача кўпаяди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда болалар телестудияси ташкил этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: