“ОРЗУ” ШИРИНЛИГИ
Зарур маҳсулотлар: 170 гр. творог, 3 дона тухум, 1,5 стакан шакар, 1 стакан ун, 75 мл қуюлтирилган сут, 80 мл. сметана.
Тайёрланиши: тухумни шакар солиб кўпиртиринг. Оз-оздан ун солиб, аралаштириб боринг. Хамирни ёғланган қолипга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг. Қуюлтирлган сутга творог, сметана ва шакар солиб кўпиртиринг. Коржни аввал ўртасидан икки, кейин тўрт бўлакка бўлиб, ўртаси ва юзасига крем суртинг. Истакка кўра безатишингиз мумкин. Тайёр бўлгач, музлаткичга қўйинг.
БЕГОЙИМ